“Танишинг янги адабиётлар”

Вилоят ахборот- ресурс марказига Фарғона шаҳар 5- умутаълим мактаби 5- синфнинг 31 нафар ўқувчилари саёҳат уюштирди. Уларга саёҳат давомида марказдаги ҳар бир бўлим ўз иш фаолияти ҳақида қисқача тушунтириб бердилар. Китобхонлар билан “Танишинг янги адабиётлар”, “Санъат -қалб эхтиёжи”, “Электрон китоблар оламига саёхат” кўргазмалар олдида викторина савол- жавоблар ўтказилди. Шу куни 7- мактабнинг 8-синф ўқувчиларидан 15 нафари ҳам кутубхонага ташриф буюришди. Уларга ҳам кутубхонанинг бўлимлари ҳақида қисқача маълумот берилди. Шундан сўнг ўқувчилар учун “Дунё мамлакатлари” энциклопедияси китоби тақдимоти ўтказилди. Тақдимотда ўқувчиларга дунё мамлакатлар хақида маълумотлар берилди. Тадбир қизиқарли савол-жавоблар тарзида ўтди. Болажонлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар. Тўғри жавоб берган ўқувчилар кутубхона томонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Кутубхонага 18 нафар ўқувчилар аъзо бўлдилар.