«Ҳикматлар чашмаси»дан

Машойихлардан бири ҳикоя қилади: «Бир куни шайхимга: «Устоз, ушбу китобни тўлиқ ўқиб чиқдим, лекин хотирамда бу китобдан ҳеч нарса қолмади», дедим».
Шунда устозим бир дона хурмо бериб: «Буни егин» деди ва бироздан сўнг менга: «хурмо еганинг учун катта бўлиб қолдингми?», деди.
Мен: «Йўқ», дедим.
Устозим: «Лекин бу хурмо сенинг баданингга сингиб, сенинг жасадингда гўшт, суяк, пай, тери, соч ва тирноқларга айланмокда», деди.
Шунда англаб етдимки, мен ўқиётган китоб ҳам онгимга сингиб, ўзим билмаган ҳолда менинг луғат бойлигимни оширар, ақлимни зиёда қилар, ахлоқимни сайқаллар ҳамда гапириш услубимни гўзал қилар экан».

© «Ҳикматлар чашмаси»дан

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *