
Фарғона вилоят болалар кутубхонаси барча ёшларни 30 июнь – Ёшлар куни билан самимий муборакбод этади.
Ёшлар – тараққиётни ҳаракатлантирувчи асосий куч.
Сизларнинг чуқур мушоҳадали, вазиятни атрофлича таҳлил қила оладиган, муаммоларга қизиққонлик билан эмас, қонун доирасида ечим топишга интиладиган кенг фикрли инсонлар бўлиб камол топишингизни тилаб қоламиз.
Эзгу интилишларингизни рўёбга чиқариш йўлида бошлаган ҳар бир ишингизда улкан зафарлар ҳамиша ҳамроҳ бўлсин!
Фарғона вилоят болалар кутубхонаси жамоаси!