Вилоят халқ таълими тасарруфидаги вилоят ахборот-ресурс маркази хамда Фарғона шаҳар Фавқулотда вазиятлар бўлими хамкорлигида фавқулотда вазиятларини олдини олиш бўйича тадбир ўтказилди!

Азиз ватандошлар юртимизда содир бўлаётган фавқулодда вазиятлар кимлар учун бир қарашда арзимасдек туюлиши мумкин. Бироқ фавқулодда вазиятларда, жабрланганлар ва вафот этган фуқароларимиз, етказилган моддий ва маънавий зарарларни жамласак, анчагина аянчли рақамлар ҳосил бўлишини кўпчилик тушуниб етмаётгандир балки.

Хусусан, қиш мавсумида ҳаво ҳарорати пасайиши билан фуқароларимиз томонидан хонадонларни иситиш мақсадида турли хилдаги ёқилғи турларидан (табиий газ, суюлтирилган газ, кўмир, ўтин ва бошқалар) фойдаланишга эҳтиёж ортади. Бу эса ўз навбатида хонадонларда ёнғин, чақнаш ҳолатлари ҳамда табиий ва ис газларидан заҳарланиб қолиш эҳтимолини оширади. Бундай ноҳуш ҳолатларни олдини олиш, инсонлар ҳалок бўлиши, уй-жойларимиз куйиб кулга айланишига йўл қўймаслик учун профилактик чора-тадбирларни кучайтириш барчадан бирдек масъулиятни талаб этади.

Маълумки, таркибида углерод бўлган ҳар қандай модда кислород (ҳаво) ёрдамида ёнганда карбонат ангидрид ва бошқа чиқинди газлар ҳосил бўлади. Ёниш жараёнида кислород етарли бўлмаганда эса чала ёниш юзага келиб, ис гази – яъни углерод (II) оксиди ҳосил бўлади.

Олиб борилган таҳлилларга кўра, ис газидан заҳарланиш ҳолатлари асосан
(60-70%) кўп қаватли уйлардаги хонадонларни иситишда газ плитасидан фойдаланиш натижасида, қолган ҳолатларда эса мўриларнинг ўз вақтида тозаланмаслиги, тутун йўллари ва форточкаларнинг ёпиб қўйилиши, чет элларда ишлаб чиқарилган, ностандарт ва қўлбола иситиш воситаларидан нотўғри фойдаланиш, уйни иситишда очиқ ҳолдаги кўмир ва ўтин чўғларидан (сандал ёрдамида) фойдаланиш натижасида, чақнаш ҳолатлари эса турли хилдаги газ сўрғич мосламалар, резина шланглар ҳамда ностандарт газ баллонларидан фойдаланиш натижасида келиб чиқаётганлиги маълум бўлмоқда.

Хўш, бу каби ҳолатларга йўл қўймаслик учун қандай чора-тадбирларни кўриш талаб этилади, қандай ҳаракатлар тақиқланади?

Иситиш мавсуми бошланишидан олдин печлар, қозонхоналар, сув иситиш колонкаларининг созлиги, мўриконларнинг тозалигини текшириб чиқиш;

-Носоз, ностандарт, қўлбола иситиш мосламаларидан, сифатсиз ва техник кўрикдан ўтмаган газ баллонларидан фойдаланишга йўл қўймаслик;

-Болалар, имконияти чекланган ва маст ҳолдаги кишиларни назоратсиз қолдирмаслик, уларнинг газ ва электр мосламаларидан, очиқ оловдан фойдаланишларига йўл қўймаслик;

-Табиий газдан фойдаланишда турли хилдаги резина шланглар, газ сўрғичлардан фойдаланмаслик;

-Чет давлатларда ишлаб чиқарилган иситиш мосламаларидан фақат йўриқнома билан яхшилаб танишиб чиққандан кейингина, шу йўриқномага риоя қилган ҳолда фойдаланиш;

-Уйни иситишда очиқ газ плитасидан, сандалда чала ёнган кўмир ва ўтин чўғларидан фойдаланмаслик;

-Автомобилларга ўрнатилган ёки улардан яроқсиз деб ечиб олинган, техник кўрикдан ўтмаган метан газ баллонларидан фойдаланмаслик;

-Маиший пропан газ баллонларини автомобилларга газ қуйиш шаҳобчаларида тўлдирмаслик.

Ёнғин хавфсизлик ходимлари юқорида кўрсатилган хавфсизлик чоралари билан вилоят ахборот-ресурс маркази ходимларини таништиришди.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *