Тошкент илк марта китоб пойтахти бўлади.

Тошкент илк марта китоб пойтахти бўлади.
Тошкент шаҳри 2022 йилда «Жаҳон китоб пойтахти» деб эълон қилинади. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (АОКА) шу таклиф билан чиққан.
Гап нимада?
АОКА бош директори Комил Алламжонов ва унинг ўринбосари Саида Мирзиёева Францияда ЮНЕСКО бош директори Одри Азуле ва унинг ўринбосари Моэз Чакчук билан учрашган.
Одри Азуле ЮНЕСКОнинг Халқаро универсал ахборот олиш кунига бағишланган конференциясини Ўзбекистонда ўтказиш бўйича АОКА таклифини қўллаб-қувватлаган.
Халқаро ҳамкорлик
Учрашувда халқаро лойиҳаларда ўзбек журналист ва блогерларининг иштирок этиши ҳам муҳокама қилинган. ЮНЕСКО раҳбарияти Ўзбекистон билан барча йўналишда ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирган.
Шунингдек, ЮНЕСКО раҳбарлари Ўзбекистонга келиш истагини айтган.
«Жаҳон китоб пойтахти» нима ўзи?
Бу ҳар йили ЮНЕСКО томонидан ўтказиладиган тадбир. Илк марта бундай мақомга 2001 йилда Мадрид (Испания) шаҳри муносиб кўрилган. Бу мақомга пул берилмайди, лекин китоб ва мутолаа бўйича энг зўр дастурни тан олади.
Маълумот учун, 2019 йилда бу мақомга Шаржа (БАА, суратда), 2020 йилда Куала-Лумпур (Малайзия), 2021 йилда Тбилиси (Грузия) муносиб кўрилган.