Вилоят болалар кутубхонасида ўтказилаётган кунлик тадбирлардан лавҳалар

Вилоят болалар кутубхонасига Фарғона шаҳар 5- умутаълим мактаби  2-3синфнинг 54 нафари ўқувчилари саёҳат уюштирди. Уларга саёҳат давомида марказдаги ҳар бир бўлим ўз иш фаолияти ҳақида қисқача тушунтириб бердилар. Китобхонлар билан “Танишин янги адабиётлар”, “Санъат эзгулика чорлайди” “Китобим фахрим” “Эртаклар оламига саёхат” номли кўргазмалари  билан таништирилди ва кўргазма юсазидан  викторина савол- жавоблар  ўтказилди. Шундан сўнг ўқувчиларга ўзбек халқ эртакларидан “Эгри ва Тўғри” эртаги слайд орқали намойиш этилди. Ўқувчилар ўзлари ёд олган шеърларини айтиб бердилар. Саволларга тўғри  жавоб берган ва  фаол қатнашган ўқувчиларга эсдалик совғалар берилди. Ўқувчилардан 26 нафари кутубхонага аъзо бўлишди.

Шу куни 27 –умумталим мактабининг 4-синфларнинг  58 нафар  ўқувчилари ташриф буюришди. Уларга саёҳат давомида марказдаги ҳар бир бўлим ўз иш фаолияти ҳақида қисқача тушунтириб бердилар. Китобхонлар билан “Танишин янги адабиётлар”,  “Электрон китоблар оламига саёҳат ” , “Эртаклар оламига саёҳат” номли кўргазмалар билан таништирилди ва кўргазма юсазидан  викторина савол- жавоблар  ўтказилди. Болажонларга “Қирқ ёлгон” эртагини тақдимоти ўтказилди. Тақдимотда ўкувчиларга китобдаги “Қайсар одам қиссаси”, “Бахтли кал”, “Зеҳнли қиз”, “Тилла кокил” эртакларидан қисқача ўқиб берилди. Тадбирдан сўнг кутубхонага 20 нафар ўқувчилар аъзо бўлишди.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *