«Менэшитган эртаклар»

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинvг « Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5та муҳим ташаббус» ижросини таъминлаш мақсадида Халқ таълими вазирлиги томонидан ўтказилган «Менэшитган эртаклар» кўрик-танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтмоқда.
Қувонарлиси шундаки, Ёзёвон тумани 16-умумтаълим мактаби 3-«Б»синф ўқувчиси Муштарийбону Музаффарова вилоятда фахрли ўрин олиб Республика совриндорлари қаторидан жой олди, бу нафақат туманимиз, балки вилоятимиз учун ҳам шарафдир.
Тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Халқ ёзувчиси Худойберди Тўхтабоев Муштарийбонуни алохида суҳбатга чорлади.
Вазир Ш.Шерматов иштирокидаги бу тадбир Республикамизнинг пойтахти Тошкент шаҳрида давом этмоқда.
16-мактаб Муштарийбонуни қувонч ва шодликлар ила кутмоқда.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *