Вилоят болалар кутубхонаси, Либерал Демократик Партияси

Вилоят болалар кутубхонаси, Либерал Демократик Партияси ва Фарғона шаҳар 24- мактабгача таълим муассасасининг 3 та гуруҳ тарбияланувчилари билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Прездентининг 5 та ташабуси бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан бизнинг кутубхонада хам амалмй ишлари олиб борилмоқда. Жумладан юқорида кўрсатилган ташкилотлар билан ҳамкорликда болажонларга китобга бўлган меҳрни уйғотиш, дунёқарашини кенгайтириш ва кутубхона билан таништириш мақсадида Вилоят болалар кутубхонасига саёҳат уштирилди. Саёҳатга 98 нафар болажонлар ташриф буюришди. Саёҳат давомида уларга ёшларига мос бўлган китоб кўргазмалари олдида суҳбатлар ўтказилди, мулътимедиа орқали ўзбек халқ эртакларидан мультфильм намойиш этилди ва улар учун “Билағон болажон” номли тадбир ўтказилди. Тадбир сўнгида ЛиДеП ва кутубхона томонидан болажонларнинг ҳаммасига эсдалик совғалари топширилди.