ҲАДИСЛАР БИСОТИДАН

ҲАДИСЛАРДАН
«Аёлни яратганимда, уни мукаммал бўлишини
истадим.»
Бир болакай онаси йиғлаб ўтирганда унинг олдига
бориб сўради:
-Нега йиғлаяпсиз?
-Чунки мен аёлман, — деди онаси. -Мен тушунмаяпман! — деди болакай. Онаси уни
бағрига босиб деди:
-Буни сен хеч қачон тушунмайсан, ўғлим! Шунда
болакай отасидан сўради:
-Нега ойим баъзан сабабсиз йиғлайдилар?
-Хамма аёллар баъзи-баъзида сабабсиз йиғлайдилар, — дея олди отаси
Болакай ўсиб улғайди-йигитга айланди. Аммо хамон
ажабланарди «Аёллар нега сабабсиз йиғлайдилар -а?»
Нихоят у бир куни Худодан сўради ва Худо шундай
жавоб берди:
-Аёлни яратганимда уни мукаммал бўлишини истадим. Унга бутун дунёни кўтара олиши учун
шундай кучли ва бола бошини қўйиши учун нозик
елка бердим. Туғруқ ва бошқа азобларга чидаши учун
рухини кучли қилдим. Бошқалар йиқилганда,
олдинга юриши, йиқилганларни суяб турғизиши, хеч
шикоятсиз ёрдам бериши учун эрк бердим. Болаларни хар қандай вазиятда хатто хафа қилган пайтда хам
кечириши учун мехр бердим. Барча камчиликларига
қарамай эрини қўллаб қувватлаши учун куч бердим.
Уни юрагини асраш учун аёлни қовургадан ясадим.
Яхши эр хеч қачон ўз аёлига атай азоб бермаслигини
тушуниш учун ақл бердим. Ванихоят қачон ва қаерда керак бўлганда тўка олиши учун кўз ёш бердим…!