Ҳаёт фалсафаси

Ҳаёт фалсафаси

Мункиллаб қолган аммам бўларди. Ўта художўй кампир эди. Болалигимда олдига ўтказиб қўйиб, бир гапни кўп айтарди.
— У қулоқ, бу қулоғинг билан ҳам эшитиб ол, болам. Одамнинг у елкасида ҳам, бу елкасида ҳам биттадан фаришта ўтиради. Ўнг елкангдаги фаришта умр бўйи қилган савоб ишларингни, чап елкангдагиси гуноҳларингни ҳисоблаб боради. У дунёга борганингда ҳисоб-китоб қилиб кўришади. Савобинг ортиқ бўлса, жаннатга, гуноҳинг ортиқ бўлса, дўзахга тушасан…
Саводсиз кампирнинг содда фалсафасида қанчалик чуқур маъно борлигини энди тушуняпман.

«Дафтар ҳошиясидаги битиклар»дан

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *